Сурия армияси Бош штаби АҚШ бошчлигидаги коалицияни Дайр-аз-Зорга ҳужум уюштириш ва бу ердаги кимёвий қуроллар сақланган омборхоналарни портлатиш эвазига юзлаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлишда айблади. Маълум қилинишича, америкаликлар разведкаси суриялик ҳарбийларнинг кимёвий қуроллар бўйича мутахассислар билан сўзлашувларини "тутган" ва ушбу ҳудудга ҳужум уюштирган.

Сурия армияси баёнотига кўра, 12 апрель куни амалга оширилган бу ҳужум туфайли жангарилар билан биргаликда тинч аҳоли вакиллари бўлган юзлаб кишилар ҳалок бўлган. Сурия томонининг дастаклашича, бу ҳодиса ИШИД ва "Жебҳат ан-Нусра" гуруҳларида кимёвий қуроллар бўлганини исботлайди. Улар шу билан биргаликда Сурия кимёвий қуролга эга эмаслигини таъкидлашган.

Сурия армияси баёнотининг Ғарб коалицияси ҳам, Россия Мудофаа вазирлиги ҳам инкор этишди.

"Коалиция бу вақтда бу ҳудудда ҳаракатланмаган. Сурияликларнинг баёноти асоссиз, бу дезинформация экани тезда аён бўлиши турган гап", деган АҚШ Қуролли кучлари полковниги, коалициянинг расмий вакили Жон Дорриан.

Россия Мудофаа вазирлигида ҳам Дайр аз-Зорда ҳужум бўлгани ҳақида маълумот йўқ.

Бу вазият БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан ўрганилмоқда.