Дарахт экдингми? Смартфонни қўлга кирит! Murad Buildings’дан экологик акция

Lifestyle 13 Апрель 2017 7470

Баҳор — бежиз янгиланиш, ёшариш ва эзгу ташаббуслар фасли деб аталмайди. Йилнинг ушбу фаслида биз янги ишларга киришамиз, анчадан буён бошламоқчи бўлган ишларни уруниб кўрамиз ва келажакка қараб олға қадам ташлаймиз. Табиатнинг ўзи бизга барчасини бошидан бошлаш мумкин бўлган янги йил кириб келгани ҳақида эслатади. Айнан баҳор дарахтлар экиш, бизни ўраб турган ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва шу тариқа оламни гўзаллаштириш учун маъқул пайт.

Мамлакатимизни янада чиройли, яшаш учун қулай қилиш ва экологик муҳитни яхшилаш ниятида Murad Buildings «Менинг яшил Ўзбекистоним» акциясини ишга туширди.

Акция моҳияти жуда оддий:

Сиз дарахт экасиз;

Дарахт экаётганингизни суратга оласиз;

- У билан Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифангизда

#МойЗёленыйУзбекистан  ва 

#muradbuildings хештеглари орқали бўлишасиз;

- Худди шу суратни Murad Buildings саҳифасидаги биринчи постга изоҳ сифатида жойлайсиз facebook.com/muradbuildings;

18 апрель куни ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Етти нафар омадли танлов қатнашчиси Samsung Galaxy A5 телефонларини қўлга киритади.

Дарахтларни қаердан олиш мумкин?

Агар сиз акцияда иштирок этиб, ўз шаҳрингизни кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз, кўчат сотиб олиб, уни ҳовлига, ер майдонига ёки ўзингиз истаган бошқа жойга экишингиз мумкин. Дарахтларни қаердан топиш мумкин? Катта йўллар бўйида расталарда кўп учратиш мумкин, у ердан ўсимликларнинг кенг турини харид қилиш мумкин. Шунингдек, кўчатлар баъзи бозорларда ва шаҳардан чиқишда сотилади.

Дарахтларни олишда қийинчилик туғилса, Murad Buildings жамоаси бу вазиятни ҳисобга олиб қўйган. 10—17 апрель кунлари 09:00 дан 19:00 гача сиз АВАЛОН бизнес-марказида, Green City ва Амир Темур турар-жой мажмуаларида минглаб акация, тут, эман, липа, шумтол ва каштан кўчатларидан бирини мутлақо бепул олиб кетишингиз мумкин.

Таъкидлаш жоиз, Murad Buildings жамоаси табиатни қайта тиклаш ва мамлакат эко-балансини сақлашга қаратилган ижтимоий аҳамиятга эга акцияларни биринчи марта ўтказаётгани йўқ. 2015 йил июлида уларнинг ташаббуси билан шаҳар боғларида ва ҳовлиларида тахминан 2000 та чуғурчиқ уяси ва 700 та озуқадонлар ўрнатилган, ўтган йили эса улар сафига компаниянинг барча турар-жой мажмуаларида жарқалдирғочлар учун инлар қўшилди.

Бундай акциялар бизнинг барчамизга умумий уйимиз — Табиатни асраш йўлида бирлашишда ёрдам беради. Битта дарахтни экиш жуда арзимас иш бўлиб кўринади. Аммо республикамизнинг 30 миллион кишилик аҳолисининг ҳар бири ушбу ташаббусга қўшилса, мамлакатимиз қанчалик шинам, гўзал ва ям-яшил бўлиб кетишини бир тасаввур қилиб кўринг! Одам айнан шундай жойда яшаш ва болаларни катта қилишни истайди, шундай эмасми?

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Ҳафталик: Жиззахга ташриф, янги Malibu, МХХ брифинги, “Қамчиқ”даги ёриқ, янги ҳокимлар ва Шимолий Корея машмашаси
19:13 / 29.04.2017 18412 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди
14:52 / 29.04.2017 84240 Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор онлайн таълим олиш имконияти пайдо бўлди
22:53 / 28.04.2017 20789 Жамият
Сноуден сўз эркинлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Туркманистонда Ахалтекин отлари куни нишонланмоқда
09:56 163 Жамият
Кичик Трамп отасининг 100 кун ичидаги асосий ютуқларини санади
09:36 504 Жаҳон
Ле Пен евро пул бирлигини Франция учун ортиқча юк деб атади
09:26 435 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди
Денгиз йиртқичларига қарши курашувчи француз акула қурбонига айланди
09:08 1691 Жамият
Трамп АҚШ манфаатларига жавоб бермайдиган барча келишувларни бекор қилишга ваъда берди
08:54 704 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар