Россия Миллий футбол лигаси (биринчи лига) 31-турдан ўрин олган Калининграднинг "Балтика" ва "СКА-Хабаровск" жамоалари ўртасидаги баҳсда қайд этилган дуранг натижа Москванинг "Динамо" жамоасига қўл келди. Ушбу клуб муддатидан аввал Россия Футбол премьер-лигасига чиқиш вазифасини уддалади. 

Калининградда бўлиб ўтган учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Меҳмонда ғалаба қозона олмаган "СКА-Хабаровск" 47 очко билан учинчи ўринда қолди. Чунки жамоа қолган 7 турди 69 очко билан иккинчи ўринда бораётган "Динамо"га ета олмайди. 

"Динамо" ўз тарихида биринчи марта 2015/16 йилги мавсумда биринчи лигага тушиб кетган эди.