Ушбу ҳафтада Tesla АҚШдаги энг қиммат ишлаб чиқарувчига айланди. Бироқ Ferrari компанияси ҳам ўзига хос натижалар билан мақтаниши мумкин: ўтган йили Италия компанияси акциялари 74 фоизга қимматлашди (таққослаш учун, Teslа акциялари атиги 25 фоизга қимматлашди).
 
Ferrari муваффақияти даромаднинг кутилмаганда кўпайгани билан боғлиқ. Бунинг учун эса компания раҳбари Сержо Марчионне қимматбаҳо автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтирди.

Бироқ, шунга қарамай, Tesla ва Ferrari’да камида иккита умумий жиҳат бор. Биринчидан, уларнинг котировкалари бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчиларникидан қимматроқ нархда савдо қилинади. Иккинчидан эса, ҳар икки компания ўз бизнес-моделларини кенгайтиришни бошламоқда: Tesla биринчи оммавий Model 3 электрокарини чиқаришга тайёрланаётган бўлса, Ferrari модель қаторини кенгайтириб, суперкарлар “занжиридан” чиқмоқчи.

2016 йилда Ferrari 425 млн евро ишлаб топган бўлса, Tesla ҳамон зарарга ишламоқда. 

Шу билан бирга, Tesla’нинг бозордаги қиймати жорий ҳафтада 50,3 млрд. долларни ташкил этди, Ferrari’ники эса – 13,6 млрд.

2016 йилда Ferrari 8014 автомобилни сотган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 8400тани ташкил этиши режалаштирилган. Tesla эса, ўз навбатида, бир йилда 80 мингга яқин электрокарлар ишлаб чиқарди ва бу рақамни янада оширишни мўлжалламоқда. 

«Ferrari ва Tesla автомобиль саноатининг турли ривожланиш йўллари бўйлаб ҳаракатланмоқда. Ferrari’ни харид қилувчи инсон фақатгина бир жойдан иккинчисига боришни эмас, балки бу масофани катта ҳиссиётлар билан босиб ўтишни истайди. Экологик тоза электрокарлар эса – бу умуман бошқа нарса», - дейди Mediobanca таҳлилчиси Массимо Векио.