Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (ATP) вакиллари орасида мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған каби мўйлов қўйиш урфга кирган. Бунга Associated Press эътибор қаратди.

Агентликнинг қайд этишича, бош вазир, маданият вазири, иқтисодиёт ва хориж ишлари бўйича вазир ҳам Эрдўғанникидек мўйлов қўйганди. Бу урф Вазирлар Маҳкамаси доирасида қолмасдан, кенг тарқалмоқда.

Эрдўғаннинг қўриқчилари суратларидан коллаж. Ризо, 2017 йил апрель
Lefteris Pitarakis/AP

Таҳлилчиларнинг фикр билдиришича, 2016 йилнинг ёзидаги воқеалардан кейин вазирлар ва сиёсатчилар Эрдўғанга садоқатларини изҳор этиш мақсадида шундай йўл тута бошлашган.

Туркияда муваффақиятсиз давлат тўнтаришидан кейин террорчи гуруҳларга қарши кураш кучайиши фонида ўсиқ мўйловлар «кучлилик ва шиддатлилик имижи»ни ҳосил қилаётгани айтилган.

Ўз номини сир тутишни истаган манба агентликка вазирлар юзининг ташқи кўринишини Эрдўғаннинг маслаҳати билан ўзгартира бошлаган.