Колумбиянинг Мокоа шаҳрида юз берган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлган инсонлар сони 320 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Колумбия табиий офатлар бўйича хавф-хатарлар бошқармаси сайтида айтилади. 

Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида 108 нафар ёш бола бор. 332 киши эса жароҳат олган.

Табиий офатдан жабр кўрган аҳоли пунктидаги ўқув муассасалари 17 апрелдан ўз фаолиятини тиклаши режалаштирилмоқда. 

Аввалроқ Колумбияда табиий офат туфайли ҳалок бўлганлар сони 290 кишига етгани хабар қилинганди.