«Монако» футбол клубининг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛнинг ¼ финали доирасида Дордмунднинг «Боруссия» жамоаси билан учрашувда ҳисобни очди. Футболчи 19 дақиқада тўп киритди. Бу ҳақда Tribuna.Uz ёзмоқда.

Шу тариқа, Килиан ЧЛ плей-офф босқичида 19 ёшга тўлмагани ҳолда уч гол уришга муваффақ бўлган илк футболчига айланди. Аввалроқ форвард «Манчестер Сити» билан 1/8 финалда кечган ўйинларда тўп киритганди.

Мбаппе шуниндек ЕЧЛ тарихидаги плей-офф босқичида дубль қайд этган энг ёш ўйинчига айланди. Футболчи бу учрашувда 18 ёшу 133 кунлигида иккита тўп урди.