«МЮ» йўлидаги Бельгия тўсиғи. Европа Лигаси учрашувлари ҳақида

Спорт 13 Апрель 2017 5387

Европа лигасининг чорак финалидан ўрин олган дастлабки учрашувлар бўлиб ўтади. Tribuna.Uz учрашувлар олдидан энг қизиқарли маълумотлар билан таништириб ўтди.

Андерлехт - Манчестер Юнайтед (13 апрел, 23:59, UzReport, Матч ТВ)
 
Бу икки жамоанинг 7-учрашуви бўлади. Шу кунгача бўлиб ўтган 6 учрашувда 2 марта «Андерлехт», 3 марта «Юнайтед» ғалаба қозонган, 1та учрашувда дуранг қайд этилган.
«Андерлехт» еврокубокларда ўз уйида кечган сўнгги 6 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган
«МЮ» Европа Лигасининг сўнгги 6 учрашувидан буён мағлубиятга (5Ғ, 1Д) учрамаяпти.
Златан Ибраҳимович «Андерлехт»га қарши меҳмонда ўйнаган сўнгги ўйинида («ПСЖ» таркибида) 4та гол киритишга муваффақ бўлган.

Аякс - Шальке 04 (13 апрел, 23:59, Матч! Футбол 3)

Иккала жамоа УЕФА тасарруфидаги мусобақаларда илк марта рўбарў келишмоқда.
«Аякс» таркибида Лассе Шёне бу учрашувда майдонга туша олмайди.
«Аякс» Германия клубларига қарши жами 32 марта дуч келган бўлиб уларнинг 20тасида ғалаба қозонган, 5 дуранг 7 мағлубият (Амстердамда 12Ғ, 1Д, 1М)
«Шальке» Нидерландия жамоаларига қарши 8 учрашув ўтказган 3 ғалаба, 1 дуранг, тўрт мағлубият қайд этилган. Нидерландиядан жамоа бирор марта ҳам ғалаба (1Д, 4М) билан қайтмаган
«Аякс» еврокубокларда ўз уйида кечган сўнгги 11 учрашувдан буён мағлубиятга учрамаяпти (6Ғ, 5Д), сўнгги 5 учрашувда эса жамоа фақат ғалаба қозонган.

Лион - Бешиктош (13 апрел, 23:59, Матч! Футбол 1)

«Лион» турк жамоаларига қарши 10 марта дуч келган бўлиб, 5 ғалаба, 1 дуранг, 4 мағлубиятга эришган. Ўз уйида кечган 5 учрашувнинг 3тасида ғалаба қозонган, 2тасида мағлуб бўлган.
«Бешиктош» Францияда ўтказган сўнгги уч учрашувда фақат мағлубиятга учраган.
«Лион» еврокубоклардаги сўнгги тўрт учрашувда 16та гол киритган.
«Бешиктош» Европа Лигасида иштирокини давом эттираётган жамоалар ичида ягона мамлакат чемпиони ҳисобланади.

Ceльта - Генк (13 апрел, 23:59, Матч! Футбол 2)

Иккала жамоа УЕФА тасарруфидаги мусобақаларда илк марта дуч келишмоқда.
«Ceльта» жорий мавсумда Бельгиянинг «Стандард» клуби билан икки марта дуч келган ва икки учрашувда ҳам дуранг қайд этилган
«Генк» испан жамоаларига қарши жами 7 учрашувда майдонга тушган ва бир марта ғалаба қозонган, 4 дуранг 3 мағлубият. Испанияда кечган тўртта учрашувда эса 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этилган.

Иккала жамоадан қайси бири кейинги босқичга чиқса, бу жамоа учун УЕФА тасарруфидаги мусобақалардаги илк ярим финал бўлади. «Сельта» ҳам, «Генк» ҳам бунчалик узоққа етиб кела олишмаган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар