ОАВ: Трамп КХДРга зарба беришдан аввал Япония билан маслаҳатлашишга ваъда берди

Жаҳон 13 Апрель 2017 9033
Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэга, Вашингтон КХДРга нисбатан қандайдир ҳаракатлар қилишдан аввал Токио билан маслаҳатлашишига ваъда берди. Kyodo’нинг дипломатик манбаларга асосан хабар беришича, бу ҳақда икки давлат раҳбарининг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқотида айтилган.

Маълумотларга кўра, Оқ уй раҳбари КХДРга қарши ҳарбий куч ишлатилса, Япония қандай таҳликада қолишини яхши тушунишини айтган. Токиода воқеалар ривожи шундай кечса, мамлакат Пхеньян томонидан жавоб зарбаси нишонига айланиши мумкинлигидан хавфсирашмоқда. Шунингдек, Трамп мулоқот давомида Абэга АҚШнинг КХДРга нисбатан сиёсати Обама давридаги “стратегик сабр”дан “тинчлик куч эвазига” принципига ўтганини тушунтиришга ҳаракат қилган. 

Бундан ташқари, Америка президенти ўз суҳбатдошига Вашингтон КХДРда ишловчи Хитой компанияларига нисбатан янги санкциялар тўпламини тайёрлаб қўйганини айтган. Улар Пекин Пхеньян ракета-ядро дастурини тўхтатишга қаратилган уринишларда ҳамкорлик қилмаса, киритилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Корея ярим оролидаги вазият ўтган йилнинг бошидан бошлаб яна кескинлашди, ўшанда Пхеньян ядро синовини ўтказди ҳамда кейинчалик Ер сунъий йўлдошига эга баллистик ракетани учирди. 2016 йилнинг сентябрида КХДР яна бир ядро синовини ўтказди, йил давомида эса 20дан ортиқ ракеталарни учирди. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар