Россия Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб беришни оширади

Ўзбекистон 13 Апрель 2017 41168

Россия Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб беришни оширади, тегишли шартнома мамлакат Федерация Кенгаши томонидан ратификация қилинди, деб ёзмоқда «Парламентская газета».

Федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси аъзоси Ольга Ковитидининг хабар беришича, ҳужжат Москвада 2016 йилда имзоланган бўлиб, ҳар икки давлат манфаатидаги ҳарбий-техникавий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларни етказиб беришни янада самарали амалга оширишга йўналтирилган, деб таъкидлайди парламент нашри.

Шартнома билан Россия ва Ўзбекистоннинг қатор йўналишлар бўйича ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги ҳуқуқий асослари ўрнатилади. Хусусан, булар – ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш, қурол-яроғ ва ҳарбий техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишларни амалга ошириш, ҳарбий-техникавий ёрдам кўрсатиш, илмий-тадқиқот ва тажрибавий - конструкторлик ишларини бажаришдир.

Шартномани амалга ошириш бўйича Россия томонидан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича Федерал хизмат, Ўзбекистондан эса – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ваколатли идора бўлади.

Ҳарбий маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш томонлар ваколатли органларининг маслаҳатлашгани ҳолда амалга оширилади. 

«Шартномани бажариш Россия ва Ўзбекистоннинг қурол-яроғ ва ҳарбий техника соҳасидаги ишлаб чиқариш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича мудофаа соҳасидаги корхоналарининг ўзаро ҳаракатлари учун ижобий режим яратади», - дея айтиб ўтган Россия ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича Федерал хизмати раҳбари ўринбосари Владимир Дрожжов.

Федерация кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Константин Косачевнинг фикрича, Россиянинг Ўзбекистон билан исталган кўринишдаги шартномалари фақатгина ижобий қарши олинади.

«Ҳарбий соҳадаги келишувлар эса ўзаро ишончли муносабатларнинг юқори даражасидан дарак беради», - дея айтиб ўтган сенатор.

Европа ва Американинг қатор таҳлилий институтлари маълумотига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳарбий бюджети ҳар йили 70-80 млн. долларни ташкил этади. Россия ҳарбий бюджети эса 60 млрд. доллар, деб баҳоланади.

Армияда айни дамда 65 минг ҳарбий хизматчи бор. Global Firepower ҳисоботига кўра, қуролли кучлар 420та танк, 715та пиёда машиналари, 143 ўзиюрар, 880та қурол ва 109та залп ўт очувчи тизимларига эга. Ҳарбий-ҳаво кучларида 69та қирувчи, 89та ҳужум гуруҳи турли самолётлари, 49та юк ташийдиган самолёт, 65та оддий ва 25та жанговар вертолётлар, шунингдек, бошқа техникалар бор.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар