Россия ва АҚШ муносабатларидаги муаммоларни ҳал қилиш учун ишчи гуруҳ яратилади 

Жаҳон 13 Апрель 2017 5301

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия ва АҚШ муносабатларидаги энг мураккаб муаммоларни ҳал қилиш бўйича Россия-АҚШ ишчи гуруҳи яратилишини тасдиқлади.   

"Ҳаммамиз учун муҳим ҳисобланган ҳамда энг узоқ давом этувчи ва мураккаб масалаларни ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳ яратишга келишиб олдик", деб Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар натижаларига кўра айтди Тиллерсон.  

"Биз давлатларимиз ўртасида ишончни тиклаш ва муносабатларнинг ёмонлашишини тўхтатиш учун барча ишни қилишимиз керак", деб қўшимча қилди Тиллерсон.

Унинг айтишича, Вашингтон ва Москва ҳарбий ва дипломатик каналлар бўйича алоқаларни сақлаб қолиши керак.

Суриядаги вазият

Тилерсоннинг айтишича, Москва ва Вашингтон бирлашган ва барқарор, террорчилар бошпана топа олмайдиган Сурияни қўллаб-қувватлашларини айтганлар. 

АҚШ давлат котибининг айтишича, томонларнинг фикрлари мос тушмаётган мавзу Сурияда кимёвий қуролнинг қўлланиши масаласи бўлиб турибди.

"Аёнки, бу фикрларимиз мос келмайдиган мавзудир, чунки Россия объектив тергов ўтказилишини талаб қилмоқда", деб айтди Тиллерсон.

Россияга қарши санкциялар

Тиллерсоннинг айтишича, Украина сабабли Россияга қарши киритилган санкциялар Лавров билан муҳокама қилинмаган.  

"Биз санкциялар мақомини ўзгартириш масаласини муҳокама қилмадик", деб айтган Тиллерсон.

Корея ярим оролидаги вазият

Тиллерсоннинг таъкидлашича, Россия ва АҚШ Шимолий Кореяни ядровий қуролсизлантиришга розилар.

Тиллерсон, шунингдек, АҚШ флотининг Корея яримороли яқинида манёврлар олиб бораётганига изоҳ берди. Унинг айтишича, манёврлар аввалдан режалаштирилган ва ҳеч қандай ҳарбий мақсадни кўзламайди. "АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг зарба берувчи гуруҳи, хусусан Carl Vinson авиаташувчи кемаси Тинч океанида қолмоқда, унинг Корея яримороли яқинида ҳаракатланиши ҳарбийларимиз томонидан режалаштирилган. Уларда у ерда ҳеч қандай муайян мақсад йўқ", деб айтган АҚШ давлат котиби.      

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар