Россияда МДҲ давлатларидан бўлган мигрантлар қатор жойларда ишлаши тақиқланиши мумкин

Жаҳон 13 Апрель 2017 10551

МДҲ давлатларидан бўлган меҳнат мигрантларига аэропортлар, давлат объектлари қурилишида, шунингдек, олий таълим даргоҳлари, мактаблар ва болалар боғчаларида ишлаш тақиқлаб қўйилиши мумкин.

Улар Россияга кириш чоғида бармоқ изларини топширишга мажбур бўлишади, ижарага олинган хонадонлар эгалари эса улар ҳақида тегишли жойга хабар қилишади. Бундай ташаббус Санкт-Петербург Қонунчилик йиғилиши депутати Андрей Анохин (“Единая Россия” – “Ягона Россия”) томонидан илгари сурилди.

Парламентарий “Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги ва “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонунларга қўшимчалар тўпламини ишлаб чиқди. Улар МДҲ фуқароларининг Россияга кириши, бу ерда ишлаши ва бўлиши қоидаларини кучайтиришга йўналтирилган. Қонун лойиҳалари Федераль йиғилиш, Тергов қўмитаси, ФХХ, ИИВ ва Бош прокуратурага баҳолаш учун юборилади.

Ҳужжатда МДҲ давлатларидан бўлганларнинг ишлашини бутунлай тақиқлаш таклиф этилаётган муассаса ва соҳалар рўйхати келтирилади. Улар орасида – олий таълим даргоҳлари, мактаблар, болалар боғчалари, транспортдаги хавфсизлик соҳалари, мудофаа мажмуаси объектларининг қурилиши ва ундан фойдаланиш, атом энергетикаси, транспорт ва алоқа, йирик шаҳарлар ва саноат марказлари ҳамда бошқа стратегик объектлар фаолиятини таъминлаш кабилар бор. Батафсил рўйхат ҳукумат томонидан ўрнатилиши таклиф қилинмоқда.

Агарда қонун қабул қилинса, Ҳамдўстлик давлатларининг Россияга ишлаш учун келган фуқаролари иш берувчининг таклифномасини тақдим этиши керак бўлади. Кўп ҳолларда эса меҳнат мигранти сўнгги пулларини чиптага сарфлаши, Россияда эса иш топа олмаслиги ҳамда шу билан бирга, ортга қайтиб кетишга ҳам имкони йўқлиги билан боғлиқ ҳолатлар кузатилади. Бундай шахс кейинчалик ўғрилик ёки талончилик қилишга мажбур бўлади, шунингдек радикал ташкилотлардан бўлганлар таъсирига тушиши мумкин.

Анохин шунингдек, чегарада қўшни давлатлардан келган барчанинг бармоқ изларини олиш таклифи билан чиқди. Бу ташаббус қонунчиликка қўшимчалар тўпламига кирмади, уни депутат куч маҳкамаларига алоҳида жўнатмоқчи.

Айни дамда Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирувчи давлатлар фуқаролари (РФдан ташқари бу Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон) Россияда ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатларни олмай туриб ишлаши мумкин. Туркманистон фуқаролари эса ишга рухсатнома олиши даркор. МДҲдаги бошқа барча давлат фуқароларига меҳнат патенти берилади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар