«Ювентус» аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала билан шартнома узайтирилганини тасдиқлади.

23 ёшли футболчи билан янги шартнома муддати 2022 йилнинг 30 июнига қадар.

Бундан аввалги хабарларда футболчининг янги шартнома бўйича йиллик маоши миқдори 7 миллион еврога етказилиши ва у бу борада Гонсало Ҳигуаинга (7,5 миллион евро) яқинлашии айтилганди.

Дибала «Ювентус»га 2015 йилда «Палермо»да 40 миллион еврога трансфер қилинганди. Унинг дастлабки шартнома бўйича маоши миқдори 3 миллион еврони ташкил қиларди.

У ўтган вақт ичида клуб учун 81 учрашувда майдонга тушди ва 39 гол урди.