«Бавария» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Мадриднинг «Реал» клубини жавоб беллашувида мағлуб этишга ишонаётгани ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, «Бавария» ЕЧЛ ¼ финали илк учрашувида 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди – Видаль тўп киритди, бироқ, шу билан бирга, пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

«Мен пенальтини ура олмаганимдан жуда афсусдаман, бироқ ҳали ҳаммаси тугагани йўқ – олдинда яна 90 дақиқа бор. Биз – буюк жамоамиз ва кейинги босқичга чиқа оламиз. Умид қиламанки, Мадридда ғалаба қозониб, ЧЛ финалида „Ювентус“ билан ўйнаймиз», - дея Видалнинг сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Бавария» ўртасидаги жавоб учрашуви Мадридда 18 апрель куни бўлиб ўтади.