АҚШнинг "Оклахома Сити Энержи" футбол клуби ўйинчилари "Сакраменто Репаблик" жамоасига қарши ўйинда акробатик ҳаракатлар орқали ҳужум уюштиришди ва гол уришди.

"Оклахома" аъзоси Майкл Харрис аутдан тўпни “сальто” орқали ташлаб берди, шундан сўнг тўп "Сакраменто" жарима майдончасига йўл олди, бироқ ҳимояланаётган клуб ҳимоячиларидан бири боши билан муваффақиятсиз ўйнади. Натижада тўп ҳужум қилаётган жамоа футболчиси Мигель Гонсалесга "узатиб берилди", у эса "бисиклета" (bicicleta – қайчи услубидаги) зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Учрашув "Оклахома Сити Энержи" клуби фойдасига 1:0 ҳисобида якунланди.