Бугун, 14 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашув бўлиб ўтмоқда. Учрашув халқаро пресс-клуб ташаббуси билан ташкил этилди ва унда Ўзбекистондаги етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари, жумладан, «Кун.uz» ходимлари иштирок этмоқда.

Унда Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг янги даврдаги ташқи сиёсати ҳақида гапирган.

«Мен Сурияда Америка томонидан Шайрат авиабазасига зарба берилганини изоҳламайман. Чунки биз бу жараённинг иштирокчиси эмасмиз. Тинчлик тарафдоримиз. Томонлар келишиб олгани яхши», деган Комилов.