АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 2016 йилда ExxonMobil ижрочи директори сифатида 27,4 млн. доллар ишлаб топди. Бу ҳақда Reuters компаниянинг Америка қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига тақдим этган маълумотларига асосан хабар бермоқда. 

Аниқлик киритилишича, ExxonMobil топ-менежерлари иш ҳақлари компания даромади қарийб икки бараварга тушиб кетганига қарамай кўтарилган.

Агентликнинг таъкидлашича, Тиллерсоннинг компенсация тўплами 0,5 фоизга ўсган, иш ҳақи эса 4 фоизга кўпайиб, 3,2 млн. долларни ташкил этган бўлса, мукофот пуллари қиймати ҳам 8 фоизга ўсган – 19,7 млн. долларгача.

Бундан ташқари, топ-менежернинг “алоҳида имтиёзлари” (қўриқлаш тизими ва суғуртага ҳақ тўлаш) қиймати ҳам 7 фоизга ошиб, 575 минг долларни ташкил этди.