АҚШ Суриядаги кимёвий ҳужум ҳақидаги маълумотларни "Ал-Қоида"дан олган

Жаҳон 14 Апрель 2017 7964
Фото: RIA

АҚШ Суриянинг Хан-Шайхун шаҳрида содир этилган кимёвий ҳужумга бағишланган, яъни Башар Асад позицияларига берилган жавоб зарбасига расмий тушунтириш берилган 4 саҳифалик маърузани чоп этди. 

Вашингтоннинг таъкидлашича, Суриянинг бу ҳужумда айбдорлигидан ижтимоий тармоқдаги хабарлар, разведка маълумотлари, сунъий йўлдошдан олинган суратлар ва "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти берган маълумотлар гувоҳлик бермоқда. Тўртта ҳолатдан иккитасида бу маълумотлар "Жабҳат Фатҳ аш-Шом" гуруҳидан (аввалги "Жабҳат ун Нусра", "Ал-Қоида"нинг Суриядаги бўлими)  олинган.

Сурия ҳукуматининг расмий позицияси ва АҚШ нуқтаи назари ўртасида камида битта умумий жиҳат бор: 2017 йил 4 апрелда жангарилар томондан назорат қилинувчи Идлиб вилоятида қирғин келтирувчи номаълум турдаги газ пуркалган. Америкаликларнинг тахминига кўра, гап 2013 йилгача Сурия армиясида бўлган зарин гази ҳақида кетмоқда. Уларнинг айтишича, ушбу заҳарли моддали контейнерлар Россиядан сотиб олинган Су-22 самолётларида ташланган. Вашингтон бунинг исботи сифатида контейнер зарбасидан асфальтда қолган ўйиқ суратини тақдим қилган.   

АҚШ Асаднинг бу ҳужумга алоқадорлигининг иккиламчи исботларининг муҳимлигига ишонмоқда: 4 апрелдаги ҳужумдан кейин интернет ушбу ҳужумдан жабрланганларнинг суратлари билан тўлиб кетган. Жабрланганлардан баъзилари Туркияга етказилган. Турк шифокорлари газ билан заҳарланиш ҳолатини қайд қилишган. Бундан Идлибдаги жангарилар тақдим қилган қон намуналари ҳам дарак бермоқда. Маърузада бу исботлар асосида "мухолифат кимёвий ҳужумлар ҳақидаги барча хабарларни сохталаштира олмагани" таъкидланган. Уларга бунинг учун кўплаб ОАВ ва ҳуқуқ ташкилотларини янглиштирувчи режалаштирилган кампания талаб қилинган ва шу билан бирга бу ҳаракатларни ҳеч ким фош қила олмаслиги керак бўларди.

АҚШнинг маълумотларига кўра, Суриянинг кимёвий қурол бўйича мутахассислари 4 апрелда Шайрат базасида бўлганлар ва Дамашқ айнан шу базадан Хон-Шайхунга зарба берган бўлиши мумкин. АҚШнинг таъкидлашича, "ИШИД бир неча маротаба иприт гази ишлатганига қарамасдан, айнан у ушбу ҳужум учун жавобгар эканлигининг ёки бу ҳужумда қўлланган кимёвий моддаларга эга бўлганининг исботлари йўқдир".

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38063 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14005 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90562 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 171 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 1682 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2227 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1100 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 2882 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 566 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 920 Спорт
Кўпроқ янгиликлар