Американинг Volatile Analysis компанияси саратон хасталигига ташхис қўйишда қўл келадиган сақич ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Tech Times порталида ёзилмоқда. 

Тахминларга кўра, сақич саратон ўсмаларидан чиқувчи бирикмаларни таҳлил қилади. Сақични чайнаш вақтида сўлакдаги бирикмалар сақич билан кимёвий реакцияга киришади ва танада касаллик бор-йўқлигини кўрсатади. Тадқиқотчиларнинг қайд этишларича, турли тана аъзоларидаги ўсимталар турли хил бирикмаларни ишлаб чиқаради, шунга мувофиқ, сақич ёрдамида бемор қайси саратондан азият чекаётганини аниқлаш мумкин бўлади. 

Ҳозирча, сақич ишлаб чиқариш босқичида бўлиб, у қанчалик самарали бўлиши номаълум. Компания, шифокорлар ва беморлар сақичдан қон ва пешоб таҳлиллари ўрнига фойдаланишлари мумкинлигини айтмоқда.