Японияда картошка танқислиги юзага келди

Иқтисодиёт 14 Апрель 2017 6471
Фото: Bloomberg

Японияда чипс ва снэклар ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялар Calbee ва Koike-Ya сотувдан 49 турдаги маҳсулотини қайтариб олди. Компанияларнинг бундай қилишига Японияда картошка етиштириладиган бош плантациялар жойлашган Хоккайдо префектурасидаги ҳосилсизлик сабаб бўлди. Натижада дўконларда чипслар танқислиги юзага келди, бори эса эса аукционда асл нархидан деярли 6 маротаба қимматга сотилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда

Calbee компанияси Япониядаги чипслар бозорининг 75 фоизига эгалик қилади ва картошканинг ҳосилсизлиги туфайли 15 турдаги маҳсулотини етказиб беришдан воз кечди. 2016 йилда Хоккайдо префектурасига бирданига 4 та тўфон ёпирилган. Бундай ҳолат охирги 100 йил ичида бирор марта ҳам кузатилмаганди. Префектурадаги плантациялар картошка ҳосилининг 80 фоизини таъминлайди. 

Calbee чипсининг пицца мазали бир пачкасини аукцион орқали 1250 йенга сотиб олиш мумкин бўлмоқда. Ваҳоланки, аввал худди шу чипс 200 йен турган. Твиттернинг япониялик фойдаланувчилари аввал чипслар билан лиқ тўла бўлган дўкон пештахталарининг бўшаб ётган суратларини чоп этишмоқда ва ушбу ҳолатни "картошка инқирози" деб аташмоқда.

TV Asahi телеканали сўровларига кўра, Calbee чипслари япониялик томошабинларнинг энг севимли егуликлари орасида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган. Томошабинларнинг фикрича, бу чипслар қандолатчилик маҳсулотлари, гуруч крекерлари ва маккажўхори таёқчаларидан ҳам тотлироқдир.

Calbee ва Koike-ya Inc компаниялари яқин орада ушбу муаммога картошкадан таом ва фрилар сотувчи кафе ва ресторанлар ҳам учрашидан огоҳлантиришди. АҚШдан олиб келинаётган картошка зарур ҳажмларни қоплашга етмаяпти. Картошка танқислиги оқибатида унинг 4 донадан иборат порцияси нархи 90-100 йендан 180-200 йенгача кўтарилиб кетди.

Чипс ишлаб чиқарувчилар муаммони АҚШдан картошка олиб келиш билан ҳал қилишмоқчи. Бироқ Яапонияда олиб кириладиган картошка ҳажмига чеклов мавжуд. Шунингдек, улар Кюсю оролидаги ҳосилга ҳам умид қилишмоқда. Бироқ компаниялар савдолар қачон яна аввалгидек кўринишга қайтишини айтишга тайёр эмаслар. 

Кун янгиликлари
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
10:30 / 25.05.2017 82654 Ўзбекистон
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 43103 Жамият
Абитуриентлар олқиши ва эътирофига сазовор бўлган besttest.uz вебсайти
12:14 / 24.05.2017 17327 Технология
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 67581 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 125694 Жамият
Juno зонди Юпитердаги улкан торнадоларни суратга олди
01:04 678 Жаҳон
Брюсселда НАТОнинг янги бош қароргоҳи очилди
00:45 539 Жаҳон
Ливиядаги авиабаза ҳукуматни тан олмайдиган маршал армияси томондан босиб олинди
00:18 1280 Жаҳон
Жиззахда “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларига старт берилди
00:16 748 Спорт
Фотожамланма: Лондоннинг Челси туманида гуллар фестивали ўтмоқда
00:13 614 Жамият
Кўпроқ янгиликлар