Европа лигасининг чорак финалидан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтди.

Бельгияда «Андерлехт» «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Учрашувнинг 36-дақиқасида Генрих Мхитарян ҳисобни очган бўлса, ўйин тугашига 4 дақиқа қолганда «Андерлехт» футболчилари тўп киритишни уддасидан чиқишди.

Нидерландияда «Аякс» «Шальке»ни қабул қилди ва Деви Клаассен томонидан киритилган икки гол эвазига ишончли ғалабани қўлга киритди. «Сельта» эса ўз уйида «Генк»ка қарши кечган ўта мураккаб учрашувда аввалига тўп ўтказиб юборишига қарамай, кейинчалик кетма-кет 3та гол киритишни уддасидан чиқди. Бироқ иккинчи бўлимда яна бир гол ўтказиб юборган испанлар жавоб учрашуви олдидан ўта хавотирли ғалаба билан қоладиган бўлишди.

Яна бир учрашув Лионда давом этмоқда. Мухлисларнинг тартибсизлиги туфайли учрашув белгиланган вақтдан 45 дақиқа кеч бошланган.

Европа Лигаси, 1/4 финал

Аякс (Нидерландия) – Шальке-04 (Германия) 2:0 (1:0)
Голлар:
Клаассен (23, пенальти, 52).
Аякс: Онана, Виргевер, Санчес, Велтман, Синкгравен (де Лигт, 46), Клаассен, ван де Бек (де Йонг, 88), Клюйверт (Нерес, 74), Зиеш, Юнес, Траоре.
Шальке-04: Фэрманн, Настасич, Хеведес, Керер, Аого, Майер (Стамбули, 59), Шопф (Хунтелар, 71), Калиджури (Коноплянка, 83), Горетцка, Бургшталлер, Бенталеб.
Огоҳлантиришлар: Клаассен (49), Керер (87), Стамбули (87), Нерес (89).

Андерлехт (Бельгия) – Манчестер Юнайтед (Англия) 1:1 (0:1)
Голлар:
Дендонкер (86) – Мхитарян (36).
Андерлехт: Мартинес, Мбоджи, Обрадович, Аппиа, Нюйтинк, Станчу (Ханни, 65), Тилеманс, Дендонкер, Бруно (Кипчу, 58), Ачимпонг, Телин (Теодорчик, 75).
Манчестер Юнайтед: Ромеро, Рохо, Байи, Дармиан, Валенсия, Лингард (Марсьяль, 63), Погба, Кэррик, Мхитарян (Фосу-Менса, 90), Рэшфорд (Феллайни, 75), Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: Мхитарян (24), Кэррик (47), Обрадович (67), Фосу-Менса (90).

Сельта (Испания) – Генк (Бельгия) 3:2 (3:1)
Голлар:
Систо (15), Аспас (17), Гвидетти (38) – Боэтиюс (10), Буффель (67).
Сельта: Альварес, Кабраль, Кастро, Мальо, Фонтас, Васс (Хосабед, 78), Радоя, Эрнандес, Систо, Аспас, Гвидетти (Бовю, 67).
Генк: Райан, Брабец, Уронен, Кастань, Колли, Боэтиюс (Буффель, 62), Малиновский (Хейнен, 90), Берге, Посуэло, Троссард (Схрейверс, 82), Саматта.
Огоҳлантиришлар: Кастань (27), Троссард (73), Схрейверс (85).