Гвардиола Трамп ва Путин Суриядаги мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш йўлини топишига умид билдирди

Спорт 14 Апрель 2017 5849

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган «Боруссия» – «Монако» учрашуви арафасида Дортмундда содир бўлган теракт ҳақида фикр билдирди.

«Дунёда содир бўлаётган воқеалар мени бироз қўрқувга солади. У борган сари янада ақлбовар қилмас бўлиб бормоқда.

Суриядаги воқеалар... Умид қиламанки, АҚШ, Россия ва Хитой келишиб бу қийин вазиятдан чиқиб кетши йўлини топишади. Агар бу тўхтатилмаса, буларнинг барчаси нима билан тугаши номаълум.

Дунё ҳеч қандай хавотирларсиз яшаши керак. Марк Бартрага тезроқ соғайиб кетишини тилайман», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Marca.

Манба: Tribuna.Uz

Кўпроқ янгиликлар