Хитой авиакомпанияси Шимолий Корея билан авиаалоқани тўхтатганини рад этди

Жамият 14 Апрель 2017 4303

Аввалроқ South China Morning Post нашри Хитойнинг марказий телевидениесига (CCTV) иқтибос келтирган ҳолда Хитойнинг Air China миллий авиакомпанияси 17 апрелдан Пекиндан Шимолий Корея пойтахти Пхеньянга парвозларни тўхтатишини маълум қилганди.

Шимолий Кореяга парвозлар амалга оширувчи ягона хорижий авиакомпаниянинг душанба, сешанба ва жума кунлари амалга ошириладиган парвозларининг тўхтатилишига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаганди.

Бироқ кейинроқ Air China бу ахборотни рад этди ва фақатгина бир неча рейсларгина бекор қилингани маълум қилди. 

Air China’да China News Service ахборот агентлигига маълум қилинишича, компания Пекиндан Пхеньянга рейсларни буткул бекор қилмаган, фақатгина чипталарга талаб пастлиги сабабли вақтинчалик бекор қилган. Авиакомпанияда келгусида Пхеньянга рейслар чипталар сотилишидан келиб чиқилиб сотилиши маълум қилинди. Авиакомпания мижозларга зарур маълумотни расмий сайтдан ёки Air China офисига қўнғироқ қилиб олишлари мумкинлигини айтган.

CCTV маълумотларига кўра, Хитой авиакомпанияси Шимолий Кореяга 2008 йилдан бошлаб рейслар амалга оширади. Пекиндан Пхеньянга рейслар ҳафтанинг душанба, сешанба ва жума кунлари Boeing 737 самолётларида амалга оширилади. Маълум қилинишича, авиакомпания аввал ҳам йўловчилар миқдори, мавсумий тебранишларни ҳисобга олган ҳолда, мисол учун қишки мавсумда, рейсларни бекор қилган ёки қисқартирган.

Кўпроқ янгиликлар