КХДР vs АҚШ: Даҳанаки жанг давом этади, вазият эса таранглашмоқда

Жаҳон 14 Апрель 2017 51547

КХДР раҳбарияти АҚШ агрессиясига қарши авиазарбалар нишонларини маълум қилди. Вашингтон Шимолий Кореяга қарши ҳужум қилгудек бўлса, КХДР Америка ҳарбий базалари ва Сеулдаги президент саройини нишонга олади. Бу ҳақда Корея халқ армияси бош штаби вакилининг баёнотида сўз юритилган.

"Барча сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий фитналар бизнинг армиямиз ва халқимизнинг ўта қучли жавоби билан барбод бўлади", — дейилади КМТА орқали тарқатилган баёнотда 

Бош штаб вакилининг қайд этишича, КХДР қуруқлик, денгиз ва ҳаводан превентив зарбалар беради. 

Эҳтимолий зарбалар берилувчи нишонлар сифатида АҚШнинг Осан, Кунсан, Пёнтекдаги базалари, Жанубий Корея президентининг "Чхонвадэ" қароргоҳи кўрсатилган. Бундан ташқари, у КХДР ракеталари Американинг Япониядаги базалари ҳамда АҚШнинг ўзига қаратилганини унутмасликка чақирган. 

Шунингдек, шимолий кореялик ҳарбийлар Американинг "Карл Винсон" авиаташувчисини ҳам ёддан кўтаришмайди. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар