Лос-Анжелес метроси Хитойдан 647 миллион долларлик вагонлар сотиб олади

Иқтисодиёт 14 Апрель 2017 3234

Лос-Анжелес шаҳри метрополитени бошқармаси Хитойнинг China Railway Rolling Stock Corporation (CRRC) вагонлар қуриш корпорацияси билан қиймати 647 млн. доллар бўлган 282та вагонни харид қилиш ҳақида шартнома имзолади. Бу ҳақда China Daily нашри ёзмоқда.

Мақолада айтилишича, келишувни амалга оширишнинг биринчи босқичида метрополитен 178 млн. доллар эвазига 64та вагонни сотиб олади. Улар буюртмачига 2021 йилнинг сентябрида етказиб берилади.

"Биз еттита янги бекат қурилганидан сўнг, метрога тушувчи кишилар кунига 80 мингга кўпайишини кутмоқдамиз", - дея маълум қилди Лос-Анжелес метрополитени бош директори Филипп Вашингтон. Унинг сўзларига кўра, ҳар куни метродан тахминан 1,3 млн. киши фойдаланади.

CRRC томонидан чиқарилувчи вагонлар соатига 120 км. тезликка қадар етиши ва 40 йил давомида ҳеч қандай муаммосиз хизмат кўрсатиши мумкин, дейилади мақолада.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар