Лукашенко 12 ёшли ўғлини Қирғизистондаги саммитга олиб борди

Жаҳон 14 Апрель 2017 9950

Беларусь президенти Александр Лукашенко Қирғизистонда ўтадиган Евросиё иқтисодий иттифоқининг Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилиши ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) кирувчи давлатлар етакчиларининг учрашувига ўзининг кенжа фарзанди – 12 ёшли Николай билан келди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

Таъкидланишича, Коля бундай учрашувларга хос тарздаги кийимда бўлган: унинг эгнида йўл-йўл қора костюм ва оқ кўйлак бўлган. КХШТ етакчиларининг норасмий учрашувидан кейин Николайга қўриқчилар ҳамроҳлик қилган. 

Александр Лукашенко ўзининг кенжатойини тез-тез расмий сафарларга олиб кетади. Мисол учун, Лукашенко 2015 йил сентябрда 11 ёшлик ўғлини БМТга расмий делегат сифатида олиб келган.

Николай Лукашенконинг ўзи эса давлат раҳбари лавозимида отасининг вориси бўлиб қолишни истамаслигини айтганди.

Лукашенконинг 3 нафар ўғил фарзанди бор: Виктор (1975 йилда туғилган), Дмитрий (1980) ва Николай (2004).

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар