Президент аҳолини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сифатли кийим-кечак билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади 

Ўзбекистон 14 Апрель 2017 14314

Президент Шавкат Мирзиёев Жомбой туманида вилоятда енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар тақдимотида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Давлат раҳбарига вилоятда “Ўзмиллийбанк” томонидан молиялаштирилаётан енгил саноат лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди. Мазкур банк томонидан молиялаштирилаётган “8 март”, “Urgaz textile”, “Urgaz Caret”, “Arfa Exprod”, “Alnazar orzu servis”, “Samarqand Oqdaryo textil tola” каби масъулияти чекланган жамиятларида йилига 110,4 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутиган. 

Бу корхоналарда тайёр трикотаж, жинси маҳсулотлари, кўйлак ва чойшаблар ишлаб чиқарилади. Корхоналар тўлиқ қувват билан ишга тушгач беш мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. 

Шундан сўнг “Асака банк” томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар тақдимоти бўлди. “Next textile”, “Оқдарё текс”, “Мароқанд сифат” масъулияти чекланган жамиятларининг истиқболдаги фаолияти муҳокама қилинди. 

Президентга лойиҳаларнинг аҳамияти, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури ва сифати, кетадиган ва келтирадиган маблағлар, яратиладиган иш ўринлари ҳақида маълумот берилди. 

Давлат раҳбари жаҳон бозорида сифатли ип калавадан тайёрланган тўқимачилик маҳсулотларига талаб ортиб бораётгани, пахта толасини қайта ишлашни янада кенгайтириш ва аҳолини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сифатли кийим-кечак билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Соҳани янада ривожлантириш ва корхоналарнинг истиқболдаги режаларини аниқ белгилаш, янги ташқи бозорларни топиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди. 

Булунғур туманидаги “Интер лего” масъулияти чекланган жамиятида ип-калава, трикотаж мато ва матони бўяш ҳамда тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ташкил этилади. Мазкур лойиҳанинг қиймати 37 миллион евро бўлиб, корхона ишга тушгач, йилига 31 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинади, 700 киши иш билан таъминланади. 

Президентга Самарқанд вилоятида 2017-2018 йилларда енгил саноат соҳасида амалга ошириладиган манзилли дастур тақдим қилинди. 

Жанубий кореялик инвесторлар томонидан ташкил қилинаётган “Samarkand apparel” корхонасида эркаклар, аёллар ва болалар учун тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳақида сўзлаб берилди. 

Давлат раҳбари вилоятда терини қайта ишлаш, чарм ва махсус пойабзаллар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. “Каттақўрғон чарм” қўшма корхонасида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 

Самарқанд вилоятида тери хомашёсини тайёрлаш ва қайта ишлаш, чарм-пойабзал соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Хитойлик инвесторлар мазкур соҳани янада ривожлантириш, вилоятда сифатли ва жаҳон андозалари даражасидаги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ўзларининг таклифларини баён қилди, Президентга Ўзбекистонда хорижлик ҳамкорлар учун яратилган қулай инвестициявий муҳит учун миннатдорлик билдирди. 

Давлат раҳбари ушбу лойиҳаларнинг самарадорлигини таъминлашга эътибор қаратди. Қишлоқ жойларда аҳоли, айниқса, ёшларни муқим иш билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, ҳудудларда етиштирилаётган пахта толасини ўша ернинг ўзида қайта ишлаш учун яратилаётган қулай имкониятлар тадбиркорларга кенг қулайликлар яратиб, янги иш ўринлари кўпайиши, аҳоли даромадлари ошишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

Шавкат Мирзиёев вилоятда енгил саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналари билан танишди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар