Самарқандда 76,6 минг нафар фуқаро иш билан таъминланади

Ўзбекистон 14 Апрель 2017 4642

Самарқанд вилоятида меҳнат бозоридаги вазиятни юмшатиш, одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ишсиз аҳоли қатламларини бандлигига кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофаза қилиш борасида қандай ишлар амалга ошириляпти?

Бу тўғрисида Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Мамажонов ҳисобот берди, деб хабар бермоқда O‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2017 йилда 76,6 минг нафар фуқаронинг янгидан ташкил этиладиган иш ўринларида бандлиги таъминланиш режалаштирилган бўлиб,  шундан январь-февраль ойларида барча манбалар ҳисобидан 6 минг 719 та иш ўринлари ташкил этилди. Бундан ташқари якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 6 минг 533 нафар ишсизларни бандлиги таъминланган. Яратилган иш ўринларининг салмоқли қисми Пахтачи, Пайариқ, Тайлоқ, Ургут, туманлари ва Самарқанд шаҳри ҳисобига тўғри келади.

Ишга жойлаштирилганларнинг аксариятини кўп болали, ногирон фарзандлари бўлган ота-оналар, таълим муассасаларини тугатган ёшлар ташкил этади. Улар орасида ногиронлар ва жазони ўташ муассасаларидан озод этилган шахслар ҳам мавжуд.

Жорий йил январь-февраль ойларида иш сўраб мурожаат қилган 318 нафар фуқароларга мақбул келадиган иш топиш имкони бўлмаганлиги учун ишсизлик мақоми берилиб, уларнинг аксарияти касб ўрганишга, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди ва 51 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди.

Депутатлар жойларда ўтказиб келинадиган “Бўш иш ўринлари ярмаркалари” натижалари билан қизиқдилар.

—2017 йилнинг январь-февраль ойларида бўш иш ўринлари ярмаркалари барча туман ва шаҳарларда 3 маротаба ташкил этилиб, ярмаркаларга 2 минг 678 та бўш иш ўринлари мавжуд бўлган 223 та салоҳиятли иш берувчи корхоналар жалб этилди, - деди вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Мамажонов. —Натижада 142 нафар иш изловчи фуқароларга халқ хўжалигининг турли соҳаларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган.

Берилган маълумотларни таҳлил қилган депутатлар ўз хулосаларини билдиришди.

—Вилоятда бўш иш ўринлари ярмаркасининг самарадорлиги пастлигича қолмоқда, - дейди вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг вакили Абдумўмин Жўраев. —Бунга сабаб аксарият бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ярмаркаларда тўлиқ кўрсатилмаяпти. Қолаверса, аҳолини иш билан таъминлашда маҳаллалар билан ҳамкорликдаги ишлар ҳам қониқарли даражада эмас. Хусусан, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар қишлоқларда аҳолига вақтида етказилмаяпти. Бу эса чекка ҳудудларда ишсиз аҳолининг ортишига ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Шунингдек, йиғилишда Жомбой туман ҳокими ўринбосари Анвар Суюновнинг истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, жумладан, мақбул нархлар бўйича кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан халқимизнинг тўлиқ таъминлаш борасидаги ахбороти ҳам эштилди.

– Туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар йилдан-йилга ўзининг салмоқли натижасини бермоқда, – дейди Жомбой туман ҳокими ўринбосари Анвар Суюнов.  – 2016 йилда 31,0 минг тонна бошоқли дон, минг тонна картошка, 172,5 минг тонна сабзавот етиштирилиб, 7,1 минг тонна гўшт, 72,1 минг тонна сут, 71,2 млн дона тухум ва 153 тонна балиқ маҳсулотлари аҳолига етказиб берилди.  Шунингдек, туманда етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга ҳам эътибор қаратилмоқда. Хусусан жорий йилда умумий экспорт киймати 43 млн. 325 минг АҚШ долларини ташкил этувчи сабзавот, мева, дуккакли дон ва узум маҳсулотларини экспорт қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, депутатлар туманда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари сони юқори бўлиб қолаётганлиги, уларни қайта тиклаш мақсадида махсус комиссия тузиб, масалани ўрганиб чиқиш ва туман Кенгаши сессияси муҳокамасига киритиш лозимлигини таъкидлашди.

Йиғилиш якунида депутатлар соҳада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклифлар ва тафсияларини беришди. Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар