Саудия Арабистони шаҳзодаси Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон 14 Апрель 2017 22119

Айни кунларда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро От спорти федерацияси томонидан ўтказилаётган бешинчи спорт форумининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Саудия Арабистони шаҳзодаси Файсал ибн Абдулла ал-Сауд Халқаро От спорти федерациясининг Lifetime Achievement Award мукофотига лойиқ деб топилди. Таъкидлаш керак, ушбу мукофотга шаҳзодадан аввал яна бир атоқли шахс, яъни қиролича Елизавета II халқаро от спортига қўшган улкан ҳиссаси учун муносиб деб топилган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон От спорти федерацияси Матбуот котиби Анвар Суюнов хабар бермоқда.  

Тадбир доирасида ҳайкалтарош Ронни Паесбруг томонидан ишланган “Ўйноқлаётган отлар” номли асари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Унда Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, шаҳзоданинг турмуш ўртоғи, қизлари ва бутун дунёдан ташриф буюрган делегатлар иштирок этишди.

– Шаҳзода Файсал от спорти тараққиётига халқаро миқёсда катта ғамхўрлик қилиб келмоқда. Унинг бутун дунёда ушбу спортни кенг кўламда тараққий этишига ҳисса қўшиб келаётганини эътироф этиш керак. От спортини бугунги кунда глобал даражага чиқариш зарур. У бу борада муҳим қадамни бошлади. Бугунги кечада биз шаҳзода Файсални ана шундай ишлари учун тақдирладик – дейди Халқаро От спорти федерацияси президенти Ингмар де Вос.

Маросими сўнгида Файсал ибн Абдулла ал-Сауд Ўзбекистон От спорти федерацияси Бош котиби Элдор Анорбоев билан учрашди. Учрашув чоғида шаҳзода Ўзбекистонга ташриф буюришини билдирди. 

Қайд этиш керак, форум доирасида Ўзбекистон От спорти федерацияси Бош котиби Элдор Анорбоев Қатар давлати От спорти федерецияси раҳбари Бадар Муҳаммад ал-Дарвиш, Россия федерацияис От спорти федерацияси раҳбари Анатолий Меркулов, Қозоғистон республикаси От спорти федерацияси раҳбари Малик Ануар, Тайланд давлати От спорти федерацияси раҳбари Нара Кетушинглар билан учрашиб, тажриба алмашиш борасида музокаралар ўтказди. 

Шунингдек, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Элдор Анаробоевга юртимиз чавандозларининг 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида қатнашишга ҳар томонлама тайёр эканлигини билдирди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар