Сурия ташқи ишлар вазирлиги Башар Асадни "ҳайвон" деб атаган АҚШ президенти Дональд Трампга жавоб қайтарди.    

"Агар ўзингиз ҳайвон бўлсангиз, бошқаларни ҳам шундай деб ўйлаш керакмас. Башар Асад – суверен давлат президенти, у халқ томондан сайланган. Унга таърифни Трамп эмас, Сурия халқи бериши керак", деб айтди Сурия ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Айман Суссан.

Аввалроқ Трамп Асадни "ҳайвон" деб атаганди ва собиқ президент Барак Обама давридаёқ Сурияга ракета зарбалари бериш ҳақида қарор қабул қилиниши кераклигини таъкидлаб ўтганди.