Американинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси 2017 йил сентябрида юк машинасини намойиш этишини маълум қилмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск баёнот берди.

"Режага кўра, Tesla юк машинаси сентябрда тақдим этилади, – деб ёзган Маск Twitter саҳифасида. – Жамоа ажойиб ишлади". 

Маскнинг фикрича, Tesla янги даражага чиққан. 

Мазкур компанияга 2003 йилда асос солинган бўлиб, дастлаб Tesla Motors деб номланган эди. Шу йил бошидан Teslа деб аталадиган бўлди. Унинг бош қароргоҳи Пало-Альтода жойлашган. Дастлаб компания фақат электромобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланар эди, ҳозирда, у қуёш батареялари ва бошқа турдаги энергия тўпловчи тизимларни ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланмоқда.