Элёр Ғаниев раҳбар бўлган вазирлик ўрнида бошқа вазирлик ташкил этилади

Ўзбекистон 14 Апрель 2017 35390
Фото: mfer.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди. Бу фармон матни ЎзА томонидан тақдим этилди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига айлантирилади.

«Ташқи савдо алоқаларининг самарадорлигини янада ошириш, ташқи савдони либераллаштириш, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда рақобатдош маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш тизимини такомиллаштириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан хорижий шериклар ўртасида савдо соҳасида узоқ муддатли барқарор шериклик муносабатларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги этиб қайта ташкил қилинсин», дейилган фармонда.

Фармонда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ваколатли давлат органи бўлиб, ташқи савдо соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул ҳисобланади ҳамда ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш соҳасида давлат бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштирилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган ва норматив-ҳуқуқий характерга эга бўлган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо муносабатлари қисмида унинг мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, ҳалқаро мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. 

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланган: 

ташқи савдо фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 

жаҳон бозорларининг комплекс маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини амалга оширишда кўмаклашиш, ташқи бозорлардаги талаб-эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган юқори қўшилган қийматли маҳсулотларнинг рақобатдошлигини кучайтириш ва ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва хилларини тизимли асосда таҳлил қилиш, ташқи бозорларда унинг рақобатдошлиги даражасини аниқлаш, тегишли маълумотлар базасини шакллантириш; 

товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан савдо ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, сотиш бозорларини диверсификациялашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 

ишончли хорижий савдо шерикларини излаш ва танлашда хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек, маҳаллий корхоналарнинг тендер савдоларида, ҳалқаро савдо-саноат кўргазмалари, ярмаркаларида ва хорижий мамлакатларда ўтказиладиган бошқа шундай тадбирларда иштирок этишларига амалий ёрдам кўрсатиш; 

импорт бўйича келтириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳажми ва таркибини чуқур таҳлил қилиш, маҳаллий хомашё негизида импорт ўрнини босадиган тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқариш ҳамда уларни маҳаллийлаштириш масалалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича концепция ва дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш; 

ташқи савдо асосий кўрсаткичлари параметрларини шакллантиришда ва Ўзбекистон Республикасининг божхона-тариф сиёсатини такомиллаштиришда иштирок этиш, ташқи савдони либераллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 

товарлар (ишлар ва хизматлар), шу жумладан, ўзига хос товарлар ва саноат маҳсулотлари ташқи савдоси, шунингдек, ташқи савдода тариф ва нотариф бошқаруви чораларини қўллаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш; 

ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш чораларини амалга ошириш бўйича таклифлар киритиш; 

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, хусусан, транзит салоҳиятини, логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш масалалари бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигини қайта ташкил этиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш бўйича иловага мувофиқ таркибда комиссия тузилади. 

Комиссия (А.Ж.Раматов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигини қайта ташкил этиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг бўшаётган ходимларини иш билан таъминлашга кўмаклашади.

Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланган. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар