Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги ЭДО-03-12-3-сон Баённомасига мувофиқ, мева-сабзавот, картошка, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилди.  

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан  ҳамкорлиги натижасида минтақаларда 60 та агрофирма ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 февралдаги топшириғи билан ноанъанавий мойли экинлар экиш ва етиштиришни кўпайтириш Дастури тасдиқланди. 

Ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” Холдинг компанияси тизимидаги ёғ-мой корхоналари 3900 гектар, жумладан, 2300 гектар махсар ва 1600 гектар кунгабоқар ноанъанавий мойли экинлари, экишни таъминлаш кўзланган.  

Бу холдинг таркибидаги ёғ-мой корхоналари ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишни оширишга ва аҳолини ишлаб чиқарилаётган ёғ-мой маҳсулотлари билан таъминлашни кўпайтиришга, шунингдек, янги иш ўринлари яратилишига имкон беради.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сонли Қарорининг 6-бандига асосан, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида, валюта тушумлари бўйича берилган имтиёзлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва ривожлантиришга йўналтирилмоқда.   

2017 йилда янги маҳсулот турлари жумладан, қандолат (32,0 минг доллар), мева-сабзавот (47,4 минг доллар) ва сут маҳсулотлари (82,7 минг доллар) экспортини амалга ошириш, шунингдек, географияси (Германия, Хитой, Австрия) ни ҳам кенгайтириш режалаштирилган.