Лондоннинг «Арсенал» клубида шу кунгача мавжуд бўлмаган спорт директори лавозимига номзодлар қидирилмоқда. Бу ҳақдаTribuna.uz ёзмоқда.

Манбага кўра, лондонликлар бу ўринга Михаэл Цорк («Боруссия» Д) ва Марк Овермарс («Аякс») номзодларини кўриб чиқмоқда ва асосий эътибор иккинчи номзодга қаратилган.

44 ёшли нидерландиялик «Арсенал» таркибида уч йил давомида футболчи сифатида тўп сурган «канонирлар» билан 1998 йилда мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритган.

«Арсенал»да спорт директори лавозими илгари тўлиқ Арсен Венгер ихтиёрида бўлган. У клубда кимни сотиб олиш, кимни сотиш билан фақатгина ўзи шғулланган. Клуб раҳбарияти бу йилги мавсумда қайд этилган қониқарсиз натижалардан кейин француз мутахассисидан бир неча ҳуқуқларни бошқаларга, жумладан спорт директорига олиб беришни истамоқда.