2017 йил I чорагида ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қанча маблағ ажратилди?

Ўзбекистон 15 Апрель 2017 5707

2017 йилнинг 15 апрель куни “Тараққиёт стратегияси” марказида 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокамаларини ўтказишга хизмат қилувчи “Доимий фаолият юритувчи ишчи майдон”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида 2017 йилнинг I чораги сарҳисобига кўра амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. 

Жорий йилнинг биринчи чорагида давлат дастури бўйича аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга 37,0 млрд. сўм ва 9,2 млн. АҚШ доллари йўналтирилди. Аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини босқичма-босқич оширишга эса 3 трлн. 364,2 млрд. сўм йўналтирилди. 

Хизмат кўрсатиш (6482), қишлоқ хўжалиги (4171), саноат соҳасида (6946) 17 599 янги иш ўрни яратилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар