Италия чемпионати 32-турининг марказий ўйинида Милан дербиси бўлиб ўтди. Голларга бой бўлган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

36-дақиқада Кандрева ҳамда 44-дақиқада Икардининг голлари эвазига "Интер" олдинга чиқиб олган бўлса, учрашувнинг сўнгги 7 дақиқасида "Милан" Романьоли (83) ва Сапатанинг (90) голлари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 

Ушбу ўйиндан кейин "Милан" 58 очко билан 6-ўринда, "Интер" эса 56 очко билан 7-ўринда қолди. 

Интер – Милан 2:2 
Голлар:
1:0 – 36 Кандрева, 2:0 – 44 Икарди, 2:1 – 83 Романьоли, 2:2 – 90 Сапата.
Интер – Ханданович, Миранда, Нагатомо, Д`Амброзио, Кондогбиа, Жоау Мариу (Мурильо, 80), Медель, Кандрева (Биабиани, 90), Гальярдини, Перишич (Эдер, 68), Икарди.
Милан – Доннарумма, Сапата, Де Шильо, Калабрия (Окампос, 81), Романьоли, Фернандес, Соса (Лападула, 75), Сусо, Куцка (Локателли, 57), Деулофеу, Бакка.
Огоҳлантиришалр: Куцка (34), Кандрева (37), Ханданович (86), Гальярдини (90), Локателли (90).