Адлия вазирлигида Осиё ва Океания кураш конфедерацияси президенти билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон 15 Апрель 2017 3264

2017 йил 4 январда ўтказилган Осиё ва Океания кураш конфедерациясининг таъсис конгресси томонидан Осиё ва Океания кураш конфедерациясини ташкил қилиш ва унинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Осиё ва Океания минтақасида кураш спорт тури ва унинг қадриятларини тарғиб ва ҳимоя қилишдан иборат.

Осиё ва Океания кураш конфедерациясининг таъсис конгрессида конфедерация Президенти этиб Рўзиев Комил Исмоилович сайланганди.

Осиё ва Океания кураш конфедерацияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 апрель куни давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигида маълум қилинди

Шу муносабат билан, Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасида конфедерация президенти К.И.Рўзиев билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда К.И.Рўзиевга нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди ҳамда конфедерациянинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома топширилиб, конфедерациянинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23592 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38596 Lifestyle
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:36 298 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 1729 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 740 Жамият
Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
10:17 594 Жаҳон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 639 Lifestyle
ЕЧЛ, плей-офф. «Наполи» «Ницца»ни енгди, «Селтик» «Астана»га 5та гол урди
10:13 364 Спорт
Нью-Йоркда Трампнинг ноодатий ҳайкали ўрнатилди (фото)
10:08 2671 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар