Афғонистон жанубидаги Ғилмон вилоятида мина портлаши оқибатида камида 11 киши ҳаётдан кўз юмди. Франс Пресс агентлигининг хабар қилишича, одамлар ўтирган транспорт воситаси йўлга ўрнатилган минага дуч келган. 

Ҳалок бўлганлар узоқ Наво туманидан вилоят маркази Лашкаргоҳ шаҳрига келаётган эди. "Портлаш шунчалик кучли бўлганки, фургондаги барча одамлар ҳаётдан кўз юмган", — деган вилоят маъмурияти вакили Умар Жвак. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳалок бўлганлар орасида болалар ва аёллар бор-йўқлиги аниқланмоқда.

Ғилмон вилояти полицияси раҳбари портлаш учун жавобгарликни "Толибон" радикал ҳаракати зиммасига юклаган. Чунки, мина асосан ҳарбийлар фойдаланадиган йўлга жойланган бўлган.