Токио Корея яриморолидаги вазиятнинг кескинлашиши ҳолатига Жанубий Кореядан  57 минг фуқаросини эвакуация қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди

Таъкидланишича, Япония ҳукумати бундай қарорни АҚШнинг ҳарбий кемалари Шимолий Корея томонидан ядровий қурол синови ўтказилгандан кейин жавоб тариқасида минтақа томон йўл олганидан кейин қабул қилган.   

Айни вақтда Япония ҳукумати ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун Жанубий Кореяга ҳарбий самолётлар ва кемалар ҳамда фуқаролик транспортини юбориш учун Сеул розилигини олишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ Токио Японияга шимолий кореялик жосуслар кириб олишидан ҳам хавотирланмоқда. 

Шу билан бирга Японияда исталган ортиқча тайёргарлик аҳоли ўртасида хавотир уйғотиши мумкинлиги айтилмоқда.