Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг дисквалификацияси қисқартирилади, дея хабар бермоқда La Nacion нашри.

Манба берган хабарга кўра, агар футболчи ўзининг апелляцияси кўриб чиқиладиган йиғилишда ташриф буюрса ФИФА унинг тўрт учрашувлик дисквалификациясини 2тагача қисқартирилиши мумкин. Агар Месси битта ўйинни ўтказиб юборганини ҳисобга олсак, жазо енгиллаштирилса, у яна битта учрашувни ўтказиб юбориши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона»нинг 29 ёшли ҳужумчиси ўйин вақтида ҳакамга нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатгани учун 4 ўйинга дисквалификация қилинганди.

ФИФА ижроқўмининг йиғилиши 4 май куни Цюрихда бўлиб ўтади.