Германия бундеслигасининг 29-туридан ўрин олган марказий учрашув якунланди. Унда «Бавария» Леверкузенда «Байер»ни мағлуб эта олмади.

Учрашувнинг 59-дақиқасида «Байер» майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Лекин шунга қарамай учрашувда томонлар бир-бирига гол киритишни уддасидан чиқа олмади. Натижада «Бавария» кетма-кет бешинчи марта «Байер» уйидан ғалабасиз қайтадиган бўлди.

Эндиликда пешқадам «Бавария» ва «Лейпциг» ўртасидаги очколар фарқи 8тагача қисқарди.

Германия бундеслигаси, 29-тур

Байер – Бавария 0:0
Байер: Лено, Хильберт, Венделл, Едвай, Топрак, Кампль, Хавертц (Бэйли, 88), Арангис (Драгович, 62), Баумгартлингер, Брандт (Бельараби, 66), Фолланд.
Бавария: Нойер, Мартинес (Лам, 72), Алаба, Рафинья, Бернат, Алькантара, Видаль, Киммих, Дуглас Коста (Роббен, 60), Коман (Хаби Алонсо, 70), Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Арангис (37), Едвай (50).
Четлатиш: Едвай (59).