"Барселона" собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Нью-Йорк Сити"да тўп сураётган Давид Вилья "Филадельфия Юнион"га қарши ўйинда майдон марказидан гол уришга муваффақ бўлди. 

Вилья 90-дақиқада 50 метр масофадан рақиб дарвозабони бўйидан тўпни ошириб, гол урди. 

"Мен югуришдан чарчадим ва шу сабабли тепишга қарор қилдим", – деди Вилья. 

Жамоалар ўртасидаги учрашув 2:0 ҳисобида "Нью-Йорк Сити" фойдасига ҳал бўлди.