Шимолий Корея аҳолиси мамлакатнинг асосий байрами – КХДР асосчиси ва илк раҳбари Ким Ир Сен таваллуди – 105 ёшга киришини кенг нишонлади. Шу муносабат билан Пхеньян марказида ҳарбий парад ташкил этилди. Ким Ир Сен номидаги майдонда ҳам байрам сайли ташкил этилди. 

Шу муносабат билан шаҳардаги транспорт ҳаракати чекланди. Ким Ир Сен туғилган куни муносабати билан ташкил этилган маросимларни 200га яқин хорижий журналистлар ёритди.

КХДР Меҳнат партияси раҳбари ва мамлакат қуролли кучлари олий бош қўмондони Ким Чен Ин Пхеньян марказий майдонида ҳарбий парадни қабул қилди. Мамлакат ҳукумати миллий байрамдан ҳарбий қудратини яна бир бор намойиш қилиш имконияти сифатида фойдаланишга қарор қилган. 

Аввалроқ, турли ОАВ Пхеньян парадида янги баллистик ракеталар намойиш этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатган эди. 

Унга кўра, янги қитъалараро ва сувости кемаси баллистик ракеталари намойиш этилиши тахмин қилинган эди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар қилди.