Малайзияда коммунал тўловлардан халос қилувчи янги авлоддаги том яратилди

Технология 15 Апрель 2017 7500

Малайзияда яратилишида пассив экологик дизайннинг бирданига 5 та технологияси қўлланган том тақдим қилинди. Унда қўлланган қуёш панеллари, ёмғир сувини тўплаш ва тозалаш панеллари, шамол турбиналари уйда яшовчи одамларнинг коммунал эҳтиёжларини тўлиқ таъминлайди. Табиий вентиляция ва ёруғлик нурининг максимал тушиши бу уйга мураккаб коммуникацияларни ўтказиш заруриятидан халос қилади. 

Янги том ноодатий V-симон конструкция эвазига ишлайди. Биринчидан, у максимал миқдорда қуёш энергиясини тўплашга ёрдам беради. Иккинчидан, аъло даражада елвизакни ушлаб, шамол турбиналарини айлантиради. Учинчидан, конструкция барча ёмғирни осон йиғади. Тўртинчидан, том тўлиқ шаффоф бўлиб, куннинг ёруғ қисмида етарлича ёруғлик билан таъминлайди. 

Том яратувчилари барча иқтисодий ҳисоб-китобларни бажариб, том соатига 21 минг киловатт электр энергия ишлаб чиқара олиши ва 500 литрдан кўпроқ сув йиғишини аниқлашди. Бу захиралар бир оиланинг нормал ҳаёт кечириши учун бемалол етади. Қурувчиларга фақатгина уйга канализация ўтказишгина қолади. Фойдали иш коэффициентини ошириш мақсадида том маҳаллий иқлим шароитлари, ёғингарчилик миқдори ва шамол йўналишини ҳисобга олади ҳамда шаҳар қиёфасига идеал тарзда уйғунлашиб кетади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар