Монакода AeroMobil учар автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтади

Технология 15 Апрель 2017 6417

1990 йилдан бошлаб серияли ишлаб чиқариш учун мўлжалланган учар автомобилни яратиш устида ишлаб келаётган Словакиядаги AeroMobil компанияси Top Marques Monaco 2017 кўргазмаси доирасидаги автошоуда AeroMobil 3.0 учар машинасини намойиш қилади. Кўргазма Монакода 20-23 апрель кунлари бўлиб ўтади ва экстра синфдаги автомобилларни намойиш қилишга ихтисослашган. 

Учар машина тақдимотидан кейин исталган одам ушбу автомобиль учун буюртма бериши мумкин. Ушбу ноодатий машинанинг нархи эълон қилинмаган, бироқ тахминларча, бир неча юз минг доллар туриши мумкин.

AeroMobil 3.0 парвози учун 200 метргача узунликдаги учиш полосаси талаб қилинади ҳамда ўтли қопламага эга аэродромлардан ҳам уча олади. Машинада вертикал учиш кўзда тутилмаган. Машинанинг эни қанотлари очилган ҳолатда 8,32 метрни, стандарт ҳолатда эса 2,24 метрни ташкил қилади. Автомобиль узунлиги 3,06 метр келади. Кўргазмада машинанинг икки ўриндиқли версияси намойиш қилинади, келгусида эса компания машинанинг 4 ўриндиқли вариантини ишлаб чиқармоқчи.

AeroMobil 3.0 4 ғилдиракли асосда лойиҳаланган. Учар машина карбондан тайёрланган ҳамда жуда енгил – 600 кг оғирликка эга. У 4 цилиндрли, 100 от кучи берувчи Rotax 912S двигатели билан жиҳозланган. Машина ҳавода 200 км/соат тезлик билан, ерда эса 160 км/соат тезлик билан ҳаракатлана олади. Машина ҳавога 130 км/соат тезлик билан 200 метрлик полосадан кўтарила олади. Машинанинг учиш узоқлиги 700 км ни, ердаги юриш узоқлиги 875 км ни ташкил қилади. Машина қўниши учун 50 метрлик полоса кифоя қилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар