НАТО собиқ генерали: Асад кетса, ИШИДга қарши уруш бой берилади

Жаҳон 15 Апрель 2017 17424

Президент Башар Асад айни вақтда ўз лавозимини тарк этса, мамлакат қуролли кучлари парчаланади ва ИШИДга қарши урушда мағлуб бўлади. НАТО ҳарбий қўмитаси собиқ раҳбари ва Бундесвер (Германия армияси)нинг собий бош инспектори Ҳаральд Куят шундай фикрни илгари сурмоқда.

Асаднинг лавозимини тарк этиши эҳтимоли хусусида фикр билдирган истеъфодаги генерал, муаммо Асаднинг кетишида эмас, балки унинг қачон ва қандай шароитда лавозимини тарк этишида эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия "2015 йилда Сурияда сулҳни ўрнатиш, муваққат ҳукуматини ташкил этиш ҳамда эркин сайловларни ўтказиш зарур", деган ташаббус билан чиққан. Асаднинг айни сайловда иштирок этиш масаласи эса, АҚШ ва Россия ўртасидаги тортишиш мавзуларидан бири бўлиб қолмоқда. 

"Бугунги кунда Америка маъмуриятидан эшитаётганларимиз масалага ойдинлик киритмайди. Улар шунчаки, Асад кетиши керак, дейишмоқда. Бу тушунарли, мен эса, улардан аниқ жавобни эшитишни хоҳлайман. "Катта еттилик" ҳам Асад кетиши керак, дейишдан нарига ўта олгани йўқ", - деган Куят. У Австриянинг ServusTV телеканалидаги оммабоп Talk im Hangar-7 ("7-ангардаги суҳбат") кўрсатувида қатнашган. 

"Масала шундан иборатки, бунинг оқибатида нима бўлади? Агар, эртами-кечми Асад жавобгарликка тортилиши борасида барча якдил экан, у бўлғуси сайловлар ва тинчлик жараёнларида ҳеч қандай ўрин тутмайди. Бироқ, бугунги кундаги ҳал қилувчи вазият қуйидагича: агар Асад ҳозир кетса, Сурия армияси парчаланади ва ИШИДни мағлуб эта оладиган қуруқликдаги кучлар бўлмайди. Ахир биз ИШИД устидан ғалаба қозонишни истаймиз, Трамп шуни хоҳлаяпти, шекилли", - деб қайд этган генерал. 

"Ишонаманки, АҚШ ва Россия ИШИДни йўқ қилишдан иборат сиёсий мақсадга олиб келувчи йўлни топишлари зарур", - дея қўшимча қилган Куят.

НАТОнинг собиқ генерали, шунингдек, Ғарб қадриятларини бузган Дональд Трампга “пахта қўяётган” Европанинг тутган позициясини ҳам англай олмаётганини таъкидлаган. Унинг фикрича, Трамп мустақил Сурияга зарба бериш билан ушбу қадриятларга хилоф иш қилган. 

Генералнинг айтишича, аввал бошданоқ Россия Трампнинг АҚШ ҳокимияти тепасига келишини ижобий баҳолади. "Ғарб дунёси эса уни салбий қабул қилди ва бир неча ойлар мобайнида уни танқид қилиб келди". "Кутилмаганда, Сурия аэродромига уюштирилган ракета ҳужумидан сўнг, Трамп Ғарб қаҳрамонига айланди-қолди. Шу ўринда савол туғилади, биз қандай сиёсат ва қарашларга риоя қиламиз ўзи? Бошида Трампни Ғарб қадриятларига риоя этишга чақирган, акс ҳолда у билан ҳеч ким ҳамкорлик қилмаслигидан огоҳлантирган эдик", - деб қайд этади Куят.

"Энди эса, Трамп ушбу қадриятларни, мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузиб, суверен давлатга ҳужум қилганида ва бунда Идлибда кимёвий қурол қўлланилганига доир бирорта далил тақдим этилмаганида, у Ғарб давлатлари ҳукуматлари ва ОАВнинг ёқимтойига айланди. Бу ғалати эмасми?" – дея савол билан мурожаат қилган собиқ генерал. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар