Нигерия шимоли-шарқида яшовчи миллиондан кўпроқ одам агар халқаро ҳамжамият ушбу давлатга ваъда қилинган кўмакни кўрсатмаса, очарчилик хавфига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалалар бўйича координатори ўринбосари Питер Лундберг Le Monde француз нашрига берган интервьюсида маълум қилди. 

Лундбергнинг айтишича, Нигерия сайёрамиздаги энг жиддий гуманитар инқирозлардан бирига учраган.

Лундбергнинг таъкидлашича, Нигерия аҳолисига ваъда қилинган гуманитар ёрдамнинг 15 фоизигина етказилган.

Лундберг нигерияликларнинг эҳтиёжлари учун 242 млн доллар ажратилиши зарурлигини айтган.