АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Шимолий Кореянинг ядро синовлари билан боғлиқ вазиятни ҳал этиш учун босим ўтказиш сиёсатини танлади. Associated Press агентлиги ўз манбаларига асосланган ҳолда шундай хабар қилмоқда

Таъкидланишича, президент маслаҳатчилари, шунингдек, КХДРни ядровий давлат сифатида тан олиш эҳтимолини ҳам кўриб чиқишган. 

Бундан ташқари, ҳарбий аралашув режаси ҳам муҳокама этилган, бироқ, кейинчалик, бу каби ҳаракатлардан воз кечиш ҳамда босимни кучайтиришга қарор қилинган. 

Шу билан бирга, АҚШ Россия ва Хитойнинг ёрдам беришига умид қилмоқда. 

Япония миллий хавфсизлик кенгаши, ўз навбатида, вазият янада таранглашса, Жанубий Кореядаги 57 минг нафар фуқароларини кўчириш масалаларини муҳокама қилди.