Россиянинг Миллий олимпия жамоаларига Самарқанд текстил маҳсулотлари етказиб берилади

Ўзбекистон 15 Апрель 2017 7445

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. У вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Жомбой туманида бўлиб ўтган вилоятда енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар билан танишди. 

“Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти раиси Илҳом Ҳайдаровнинг сўзларига кўра, “Самарқанд вилоятида бу соҳада ўзгача дастур қилинган. Бу ердаги лойиҳаларда анъанавий бўлмаган бошқача тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга урғу берилган”.  

“Вилоятда спорт кийимлари ишлаб чиқарилади. Сўнгги бир йиллик фаолият шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон маҳсулотлари нафақат МДҲ мамлакатлари, балки Шарқий Европа давлатларида ҳам ўз ўрни, бозорини топди. Яқинда Президентимизнинг Россияга ташрифи чоғида катта битимга қўл қўйилди. Унга кўра, Россия Олимпиада жамоаларининг айрим спорт кийимлари Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида тикилади”, - деди “Ўзбекенгилсаноат” АЖ раиси. 

Кўпроқ янгиликлар