КХДР АҚШ фитнасига қарши ядро зарбаси билан жавоб беради. Бу ҳақда Корея халқ армияси вице-маршали, Миллий мудофаа кенгаши аъзоси Чхве Рён Хе баёнот берди. У мамакат асосчиси Ким Ир Сен таваллуд кунининг 105 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ҳарбий параддаги мурожаатида шундай таҳдидни билдирган. 

Вице-маршал сўзларига кўра, "Шимолий Кореянинг адолатли ядро қуроли Америка қуролини йўқ қилади", - деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

"Агар Америка фитна уюштирса, биз зудлик билан вайрон қилувчи ҳужум билан жавоб қайтарамиз. Тотал урушга – тотал уруш билан, ядро урушига – ядро зарбаси билан", — деган юқори лавозимли сиёсатчи ва ҳарбий. 

15 апрель куни Пхеньянда ҳарбий парад бўлиб ўтди. Рейтер агентлигига кўра, унда илк маротаба сувости кемалари баллистик ракеталари намойиш этилган.